Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент аэропортида 95 та iPhone контрабандаси фош қилинди
09:10 / 2025-11-26

Тошкент халқаро аэропортида Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ва “Тошкент-АЭРО” ИБК тезкор ходимлари томонидан ноқонуний мобил қурилмаларни олиб киришга уриниш фош этилди.

Дубайдан учиб келган фуқаронинг қўл сумкалари текширилганда, ҳужжатларсиз хорижда ишлаб чиқарилган 8 дона “iPhone 17 Про”, 87 дона “iPhone 17 Pro Max”, жами 95 дона телефон аниқланган.

Вақтинча сақловга олинган ушбу мобил қурилмаларнинг дастлабки қиймати 1 миллиард 913 миллион сўмни ташкил этади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Маматуропова,

ЎзА