Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент-2019” халқаро волейбол турнирида мезбонлар ғолиб чиқди
12:03 / 2019-11-11

Хабарингиз бор, Тошкент темир йўл муҳандислари институти спорт мажмуасида уч кун давомида волейбол бўйича эркаклар ўртасида “Тошкент-2019” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Иккинчи кунги баҳслардан кейин Ўзбекистон ҳамда Туркманистон терма жамоалари бир хил натижа, яъни иккитадан ғалабага эришган ҳолда бош совринга асосий даъвогар бўлиб туришганди. 3-турда улар ўзаро тўқнаш келишар ва мусобақа ғолиби айнан шу ўйинда ҳал бўларди.

Мусобақанинг сўнгги кунида дастлаб майдонга Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари тушди. Муросасиз кечган ўйинда 3-2 ҳисобида ғалабага эришган қирғизистонлик волейболчилар бронза медалига сазовор бўлди.

Voleybol (5).jpg

Voleybol (7).jpg

Ниҳоят ҳал қилувчи ўйинда Каримжон Раҳимқулов мураббийлигидаги миллий терма жамоамиз аъзолари туркманистонлик рақибларини 3-0 ҳисобида мағлуб этди ва бош совринни қўлга киритди. Бир қарашда вакилларимиз катта устунлик билан ғолиб чиққандек кўринса-да, аммо ўйин муросасиз курашлар остида ўтганини таъкидлаш керак. Айниқса, учинчи партияда вакилларимиз 25-23 ҳисобида зафар қучди ва “Тошкент-2019” халқаро турнири ғолибига аталган кубокни юртимизда олиб қолди.

Voleybol (8).jpg

Voleybol (10).jpg

Voleybol (11).jpg

Voleybol (14).jpg

Voleybol (22).jpg

Voleybol (23).jpg

Шунингдек, турнир якунида қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди:

Энг яхши ўйинчи – Самат Дагачиев (Қирғизистон)

Энг яхши тўп узатувчи – Арсланбек Искандаров (Туркманистон)

Энг яхши либеро – Бобур Маҳмудов (Тожикистон)

Энг яхши ҳужумчи – Исломжон Собиров (Ўзбекистон).

“Тошкент-2019” халқаро турнири

10 ноябрь, якшанба

Тожикистон – Қирғизистон – 2:3

Ўзбекистон – Туркманистон – 3:0