Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошдан санъат асарлари яратилади
15:48 / 2025-11-06

Самарқанд шаҳрида шу йил 7 ноябрдан 7 декабрга қадар “Самарқанд – 2025” IV халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми ўтказилади.

Самарқандда бўладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенцияси Томонлар конференциясининг 20-йиғилиши доирасида ташкил этилаётган мазкур тадбир аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтириш, хорижлик ижодкорлар билан экология ва атроф-муҳит соҳасида самарали ижодий ҳамкорлик, тажриба алмашишни йўлга қўйиш, табиатга бағишланган бадиий асарлар орқали шаҳарларнинг маданий муҳити ва ландшафт қиёфасини ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон Бадиий академияси Самарқанд филиали раҳбари Аҳмад Исаевнинг маълум қилишича, Самарқандда мазкур халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумини юқори савияда ўтказиш учун зарур чора-тадбирлар кўрилган. Мамлакатимиз ва хорижлик 20 нафардан ортиқ ҳайкалтарошнинг самарали фаолият кўрсатиши, ўзаро тажриба алмашиши учун керакли шароит ва имкониятлар яратилиб, керакли миқдорда гранит тошлар келтириб қўйилди.  

Симпозиум доирасида Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, Туризм академиясида ҳайкалтарошлар иштирокида учрашув ва маҳорат сабоқлари ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, БМТ Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенцияси Томонлар конференциясининг 20-йиғилиши иштирокчилари ҳам уларнинг иш жараёнларини келиб кузатишлари мумкин бўлади.  

Симпозиум давомида яратилган маҳобатли ҳайкалтарошлик асарларини Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида истироҳат боғлари ва хиёбонларда ўрнатиш кўзда тутилган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири