Тошқиндан жабрланганлар Мустақилликнинг 29 йиллиги тантаналарини янги уйларда ўтказади
Тошқиндан кейин таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.
“Сардоба” сув омбори ўпирилиши натижасида тошқиндан уй-жойлари жиддий зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин тумани фуқаролари янги уйларга жорий йилнинг 1 сентябрида кўчиб кириб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик байрамини янги уй-жойларида нишонлайдилар.
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғинининг сув тошқинидан зарар кўрган 56 хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалар сертификатлари топширилди.
Тошқиндан кейин таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади.