Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошқин туфайли йўқолган ҳужжатлар ўрнига янгилари берилмоқда
13:47 / 2020-05-17

“Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларига зарар етиб, ...


“Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларига зарар етиб, кўплаб фуқароларнинг мол-мулклари билан биргаликда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳам яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки тошқин оқибатида оқиб кетган.

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли тафтишдан ўтказилиб, яроқсиз ҳолга келган ёки йўқолган фуқаролик паспортларини тиклаш масаласи юзасидан аниқ чора-тадбир амалга оширилмоқда.

ПАСПОРТ-1.jpg

Яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки тошқин сабаб фуқаролик паспорти йўқолган вилоятнинг 3 туман аҳолисининг рўйхати шакиллантирилиб, уларга биометрик паспортлар расмийлаштирилаётир. Янги паспортлар ҳудудларда яшовчи фуқароларга олиб бориб яшаш ҳудудларининг ўзида ёки эвакуация қилинган жойда топширилмоқда.

Шунингдек, вилоят ИИБ М ва ФРБ ходимларига иш жараёнида яқиндан ёрдам бериш мақсадида Тошкент вилояти ИИБ М ва ФРБ га қарашли махсус “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида манзилли хизмат кўрсатиш” автомашинасида соҳа мутахассислари тошқин бўлган ёки фуқаролар эвакуация қилинган ҳудудларга бориб, аҳолига бирма-бир паспортлар расмийлаштириш ишларини амалга оширмоқда. Ушбу жараён бепул амалга оширилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

ПАСПОРТ-3.jpg

ПАСПОРТ-2.jpg