French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўрткўл туманида тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
18:07 / 2024-10-24

Суднинг қарорига асосан қарздор “Т.Т.Й.Ф” УК дан ундирувчи “Ш.Й.Қ“ МЧЖ фойдасига жами 146,9 млн. сўм ундириш белгиланган. Ундирувчи Мажбурий ижро бюросининг Тўрткўл туман бўлимига мурожаат қилган ва бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Жумладан, суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг асосий банк ҳисоб рақамига электрон инкассо топшириқномаси қўйилган. Шунингдек, қарздорга тегишли бўлган “SINOTRUK GOLDEN PRINCE” юк автомашинаси тегишли тартибда хатланган. 

Натижада, автомашинасини бой беришни истамаган қарздор 146,9 млн. сўм қарздорликни тўлиқ тўлаб берди ва ушбу маблағ ундирувчи МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилди.

ЎзА