Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўртинчи сектор фойдаланишдан чиққан ерда мевали боғ яратмоқда
17:22 / 2021-11-26

Аввал хабар берганимиздек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида тўртта сектор мевали боғ барпо этмоқда. Шунга мувофиқ вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳам Ангор туманида фойдаланишдан чиқиб қолган 3,5 гектар ерга кўчат экиб, яшил майдонларни кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Тўртинчи сектор ходимлари кўчатларни бир текис ундириб олиш учун ўзларига ажратилган ерни махсус техникалар ёрдамида текислади. Хандақлар қазилиб, ариқлар ковланди. Жийда ва ўрик кўчатлари қадалди.

­– Ҳар қаричи олтинга тенг она тупроғимиз, мусаффо ҳавомиз, мовий осмонимиз, зилол сувимиз бор, – ­дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими Д.Аллаёрова.­ – Табиатнинг бу улуғ неъматларидан оқилона фойдаланиб, асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш барчамизнинг бурчимиздир. Мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳам ана шундай эзгу мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Биз экаётган ниҳоллар ҳудуддаги урбанистик иссиқлик таъсирини камайтириб, ҳаво мусаффолигини таъминлайди. Дармондорига бой мевалари дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлайди.

Дарахт ва бута экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик»да вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари уч минг дона турли кўчат экишни режалаштирган. Ҳозиргача 2 минг 680 тўпдан ортиқ ниҳол ўтқазилди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА