Пойтахтимизда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” (IT-Park Uzbekistan) томонидан “IV Халқаро бошқарув форуми” ташкил этилди.
Дунёнинг турли мамлакатларидан мутахассислар, олимлар, венчур капиталистлар ва компания раҳбарларини бирлаштирган ушбу форумда инновацион иқтисодиётдаги янгича ёндашувлар муҳокама қилинди.
Форумнинг асосий мавзуси “Инсон. Маданият. Юксалиш“ деб номланиб, инсон потенциалини ривожлантириш ва истеъдодларни самарали бошқаришга янгича қарашдир.
[gallery-21534]
Уч кунлик форум доирасида Ўзбекистоннинг IT соҳасига инвестицияларни жалб қилишга ҳисса қўшадиган экспертлар панеллари, мунозаралар ва нетворкинг сессиялари уюштирилади. Мутахассислар билан муҳокамаларда иштирок этиш, тадбиркорлар, инноваторлар ва инвесторлар билан мулоқот қилиш имконияти яратилади.
Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва ўзбекистонлик “Энг яхши HR директори“ ва “Ишда бахт!” халқаро танловлари финалистларининг тантанали чиқишлари ташкил этилади.
Н.Раҳмонова,
Н.Ҳайдаров (сурат),
ЎзА