Тўрт ярим мингга яқин самарқандлик ўқувчи Президент мактабида ўқиш истагида
2022-2023 ўқув йили Президент маетабларига қабул учун биринчи босқич тест синовлари бошланди. Тест синовларида бир вақтнинг ўзида 2,5 минг нафарга яқин талабгор иштирок этиши учун шароит яртилган. Президент мактабига талабгорлар 6 бинода 79 та гуруҳда тест синовларини топширмоқда.
– Президент мактабида ўқишни мақсад қилган 4472 нафар самарқандлик ўқувчи ҳужжат топширди, – дейди Президент таълим муассасалари агентлиги бўлим бошлиғи Саид Аширов. – Тест синовлари белгиланган тартиб асосида ташкил этилди. Айни пайтда ўқувчилар биринчи босқич тест синовларида иштирок этмоқда.
Бугун соат 16:00 да ўтказилган тест синовлари билан Президент мактабига талабгорларнинг тест синовлари биринчи босқичи якунланди.
[gallery-7807]
Ғолиб ҲАСАНОВ,
Алишер ИСРОИЛОВ олган суратлар.