Тўрт нафар атлетимиз жаҳон чемпионлиги учун баҳслашади
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси финал беллашувларида иштирок этади.
Жадвалга мувофиқ, спортчиларимиз қуйидаги дастурларда ўз маҳоратларини намойиш этадилар:
Абдулазиз Абдухакимов — (F32 тоифаси, булава улоқтириш), финал;
Ёрқинбек Одилов — (F57 тоифаси, найза улоқтириш), финал;
Омадбек Ҳасанов — (F47 тоифаси, узунликка сакраш), финал;
Зоҳира Казакова — (F37 тоифаси, ядро улоқтириш), финал.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисоби 2 та кумуш ва 1 бронза медаль билан тўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА