17 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 61546 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 14989 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 46557 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1346761 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 1110101 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 236660 нафарни ташкил қилди.
17 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (11073 доза),
Самарқанд вилояти (7597 доза)
Наманган вилояти (6285 доза),
банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
Фарғона вилоятида 181285 доза,
Андижон вилоятида 165488 доза,
Наманган вилоятида 146623 доза,
Самарқанд вилоятида 131268 дозани ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳайит байрами муносабати билан эълон қилинган 4 кунлик дам олиш кунларида вакцинация тадбирлари амалга оширилмади. Эмлаш жараёнлари давом этади.