Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов умумий мукофот жамғармаси 500 минг АҚШ долларидан иборат "Champions Chess Tour Finals" турниридаги иштирокини якунлади.
Канаданинг Торонто шаҳрида дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси иштирокидаги турнирда ҳамюртимиз Абдусатторов ярим финалгача бўлган баҳсларни муваффақиятли ўтказди.

Кеча "Champions Chess Tour Finals" халқаро турнирининг ярим финалидаги сўнгги ўйинни Нодирбек америкалик Уэсли Сога қарши ўтказди.
Мазкур учрашувнинг 1-турида Абдусатторов ғалабага эришган эди. Кеча ўтган 2-турда 2,5:1,5 ҳисобида енгилди ҳамда ҳал қилувчи баҳс бўлган 3-турда ҳам кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди ва халқаро турнирни 3-ўрин билан якунлади.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигидаги Магнус Карлсен — Фабиано Каруана учрашувида Карлсенга омад кулиб боқди.
Энди Карлсен ва Со финал мусобақасида куч синашади. Нодирбек Абдусатторов ва Фабиано Каруана "Champions Chess Tour Finals" турнирини 3-ўрин билан якунлаган ҳолда 50 минг АҚШ долларига эга чиқди.
Т.Рўзиев,
ЎзА