Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўрақўрғонлик ёшлар уйли бўлди
18:48 / 2024-06-02

Президент қарори амалда!

Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойил асосида моддий кўмакка муҳтож кишиларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этиш ва турмуш фаровонлигини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Етим болаларни ижтимоий ҳимоялашда тизимли ишлаш учун “Меҳр дафтари” жорий этилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тўрақўрғон туманининг Оқтош маҳалласида яшовчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, турар-жойга муҳтож Муҳибилло Абдуғаниев  ва Миржалол Турғунбоев уй-жой билан таъминланди.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирокида уларга янги уйнинг калити ва сертификати тантанали равишда туҳфа қилинди.

– Бундай эътибор ва ғамхўрликдан бошим кўкка етди, – дейди янги уй соҳиби Муҳибилло Абдуғаниев. – Инсон қадри улуғланаётган Янги Ўзбекистон фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Келгусида ўзим танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб, кўрсатилган эҳтиромга муносиб бўлишга, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фарвонлигини ошириш йўлида астойдил меҳнат қиламан.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.