Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоғида яшовчи Исроил Абдураҳмонов 15 йилдан буён паррандачилик билан шуғулланади.
У “Самандар Сардор паррандалари” хусусий корхонасини таъсис этиб, томорқасидаги 4 сотих ерда паррандачилик хўжалиги фаолияти йўлга қўйган. Айни пайтда хўжаликда 1500 та зотдор товуқ парваришланмоқда.
Зотдор паррандаларни Бельгия, Туркия давлатларидан олиб келганмиз, — дейди тадбиркор И. Абдураҳмонов.
– Куни кеча Қирғизистондан ҳам 10-15 кунлик жўжаларни келтирдик. Паррандачилик ортидан оиламиз бюджетига бир йилда 100-150 миллион даромад келиб тушмоқда.
[gallery-1482]
Исроил Абдураҳмонов ҳудуд ёшларини тадбиркорликка жалб этишга кўмаклашиш мақсадида Бандлик бошқармаси тасарруфидаги Тўрақўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ёшлар тадбиркор хонадонидаги паррандачилик хўжалигида амалиёт ўтамоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА