Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўрақўрғонлик пиллакорлар режани ортиғи билан бажарди
13:57 / 2023-05-26

Тўрақўрғонлик пиллакорлар пилла ҳосилини етиштириш режасини ортиғи билан бажарди. Хусусан, улар 184 тонналик хирмон кўтариб, жорий йил зафар маррасига етиб келди. 2900 нафар пиллакор томонидан 3390 қути ипак қурти парваришланиб, 198 тоннадан зиёд қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштирилди.

Жумладан, “Фозилбек Абдулходиев”, “Ҳамроқулов Баҳриддин”, “Комилов Турсунбой”, “Мамадалиев Ойбек” фермер хўжаликлари катта хирмонга арзирли ҳисса қўшди. 632 нафар касаначи томонидан 1030 қути қурт боқилди ва 60255 килограмм ҳосил уларнинг ҳиссасига тўғри келди.    

Пилланинг ҳар килограммига 32 минг сўмдан ҳақ тўлангани, касаначиларга йиллик иш стажи ҳисобланиши ҳам пиллакорлар сафи ортиши ва ҳосилда барака бўлишини таъминлади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА