Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўрақўрғонлик фуқароларга пайвандлаш ускунаси олиб берилди
14:32 / 2022-04-26

Рамазон ойи муносабати билан жойларда хайрия тадбирлари давом этмоқда. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими ташаббуси билан ўтказилаётган хайрия тадбирларида аҳолига нафақат озиқ-овқат ва маиший техника воситалари, балки тикув машиналари ва пайвандлаш ускуналари ҳам олиб берилмоқда.

– Ёшлигимдан пайвандлаш ишларига қизиқишим баланд эди, – дейди Тўрақўрғон тумани, «Зарбдор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тўлқин Эргашев. – Касб-ҳунар коллежини ҳам шу йўналишда тамомлаганман. Ундан кейин пайвандлаш устасига шогирд тушдим. Анчадан буён ўзим мустақил иш бошлашни режа қилиб юргандим. Бугун менга берилган пайвандлаш ускунаси ана шу орзуимни амалга ошириш имконини яратмоқда.

Тўрақўрғон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган хайрия тадбирлари давомида тумандаги яна 5 нафар ишсиз юрган фуқарога пайвандлаш ускуналари, 3 нафар аёлга эса замонавий тикув машиналари, 2 нафар фуқарога чорва моллари олиб берилди. Туманда ташкил этилган мазкур хайрия тадбири доирасида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобидан жами 44 миллион сўм маблағ сарфланди, дея хабар беради «Маҳалла» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати.  

ЎзА