Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўрақўрғонда Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллалар барпо этилади
12:18 / 2025-11-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” лойиҳаси доирасида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Озод ва Қатағон маҳаллаларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Бунинг учун 5 миллиард сўмдан бюджет маблағлари йўналтирилади. 

[gallery-26275]

Лойиҳага мувофиқ маҳалла биноларини замонавий усулда таъмирлаш, 30 тадан янги тадбиркорлик субъекти ишга тушириб, 250 тадан иш ўрни яратиш, “Нуронийлар” маскани ва “Яшил хиёбон”, болалар ва спорт майдончалари, пиёдалар ҳамда Саломатлик йўлакчалари, кичик бозор ва янги хизмат кўрсатиш шoхобчалари, ҳунармандчилик устахонаси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Озод маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари, нуронийлар билан суҳбатлашди, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. Давлатимиз раҳбари томонидан татбиқ қилинаётган бундай ташаббуслар моҳияти ҳақида тўхталиб, бу борада аҳолининг жипслиги, ташаббускорлиги муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

 Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА