Тўрақўрғонда уч эгизак дунёга келди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Шоҳидон маҳалласида яшовчи, 20 ёшли келинчак Буҳафиза Абдулмажидова туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги туғруқ бўлимида бир йўла уч фарзандни дунёга келтирди. Чақалоқларнинг икки нафари қиз, бир нафари ўғил.

Айни вақтда она ҳамда чақалоқлар соғлом. Улар шифокорлар назоратида парваришланмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тўрақўрғон туманида камдан-кам учрайдиган ҳолат – тўрт эгизак фарзанд таваллуд топган эди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.