French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўрақўрғонда телекоммуникация инфратузилмаси яхшиланмоқда
16:05 / 2021-09-30

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида ҳудуднинг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда иккита OLT станция ишга туширилган бўлиб, бунинг натижасида юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконини берувчи 200 километрдан зиёд шиша толали алоқа линиялари ётқизилди.

[gallery-4115]

– Бугун Мозоркўҳна қишлоғида тушликкача 45 та мижоз хонадонини WiFi интернети билан жиҳозладик, - дейди туман телекоммуникация боғламаси бошлиғи Тоҳир Худойқулов. – Мобиль гуруҳ шу ерда барча жараённи расмийлаштирмоқда. Энди фуқаролар “Телеком”га эмас, биз уларнинг олдига борамиз. Шу тахлит иш ташкил этганмиз. Мақсадимиз, узоқни яқин, мушкулни осон қилишдан иборат.

Ҳудудда 62 та мактаб, 43 мактабгача таълим ташкилоти, 68 маҳалла идораси, қишлоқлардаги 24 та оилавий шифокорлик пункти ҳамда соғлиқни сақлаш бўлимлари, 14 та почта алоқа тармоғи, 67 та милиция таянч пункт ва ички ишлар бўлимлари юқори тезликда интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлди. Уч мингдан зиёд аҳоли ва ташкилотга акция асосида интернет, телефония, IP-телевидение хизматлари уланди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА