Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўрақўрғонда гўшт маркази иш бошлади
20:57 / 2020-12-02

Наманган вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолига қулайликлар яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозор ва дўконларда кундалик турмуш учун зарур бўлган маҳсулотлар нархини сунъий ошишининг олдини олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тўрақўрғон туманидаги Янгиобод маҳалласи ҳудудида “Улуғ султон” фермер хўжалиги томонидан барпо этилган гўшт марказининг ишга туширилганлиги ҳам ана шу ишларнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Аъзамжон Турсунов раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалиги ихтиёрида 170 бош қорамол, 50 минг бош парранда бор. Маҳсулотни ўзлари етиштиргани учун ҳам гўшт марказида нархлар ҳамёнбоп қилиб белгиланган. Масалан, бир килограмм вазндаги мол гўшти 48 минг, қўй гўшти 60 минг, товуқ гўшти 16 минг сўмдан сотувга чиқарилган.  

Бундан ташқари, шохобчадан тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ўрин олган. Тез орада ўрдак, қуён гўштлари ҳам харидорларга етказиб берилади.

Туман прокурори Элёрбек Талабоев бошчилигидаги 2-сектор ҳудудидаги ушбу гўшт дўконининг фойдаланишга топширилиши натижасида тўрт киши иш билан таъминланди. Келгусида янги иш ўринлари кўпайтириб борилади.  

Гўшт марказининг очилиш маросимида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова халқимизни эртага эмас, бугун ҳаётдан рози бўлиши кераклигини таъкидлаб, бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам давом эттирилишини қайд этди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА