ФОТОРЕПОРТАЖ
Гилос ва узум етиштиришда ўзига хос тажриба мактаби яратган тўрақўрғонлик соҳибкорлар кейинги йилларда хурмочиликда ҳам илгарилаб кетди. Бугунги кунда 64 та маҳалланинг 48 тасида аҳоли шу меванинг асл боғбонига айланган.
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Калвак маҳалласида 1054 та оила истиқомат қилади ва уларнинг 98 фоизи ўз хонадонида хурмо етиштиради. Улар йилига жами 200 тоннагача ҳосилни Россия, Қозоғистон ва Европа давлатларига экспорт қилади. Шунинг ҳисобидан ҳар бир оила йилига 30 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача даромад топмоқда.
[gallery-25630]
Шу кунларда қабул шохобчаларида иш қизғин. Хурмолар узиб олиниб, пешма-пеш харидорларга етказиляпти. Муҳими, шу маҳалланинг ўзида 500 дан зиёд мавсумий, 220 нафар доимий ишчи меҳнат билан банд.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА