Тўрабек Ҳабибуллаев жаҳон чемпионатида терма жамоамизга кумуш медаль келтирди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионатида Тўрабек Ҳабибуллаев кумуш медалга сазовор бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак жаҳон чемпионатининг -92 кг. вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсини россиялик Муслим Гажимагомедов билан жанг қилди ва кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг мусобақадаги сўнгги боксчимиз +92 кг. вазнда Арман Маханов олтин медаль учун ўтадиган баҳсда Давид Суров (Россия) билан жанг қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА