Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўра Боболов: Биз учун доно маслаҳатгўй, тоғдек таянч бўлиб турибсиз
15:50 / 2021-01-02

Янги йилнинг дастлабки иш кунида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов катта ҳаёт тажрибасига эга бир гуруҳ нуроний отахонлар, воҳа фаоллари билан учрашиб, уларни янги йил билан табриклади. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши режалаштирилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида маълумот берди. Таклиф ва тавсияларни тинглади.

Ёши улуғ инсонларнинг бой тажрибасига таяниб, улар билан бамаслаҳат иш тутиш, йил бошида кўнглига қулоқ солиб, табаррук инсонлар дуосини олиш халқимизга хос юксак фазилатдир. Ана шундай эзгу амалга мувофиқ ўтказилган мулоқот ҳам самимий рухда кечгани билан нуроний отахонларда таассурот ўйғотди.

- Биз учун доно маслаҳатгўй, тоғдек таянч бўлиб турибсиз,­ - деди вилоят ҳокими.­ - Ҳудудлардаги ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда фаол иштирокингиз, зарур маслаҳатларингиз ва дуоларингиз билан мадад бериб келаётганингизни юксак қадрлаймиз. 

Кексаларни эъзозлаш, қадрлаш, саломатлигини асраш бундан кейин ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади. Янги йилда белгилаб олаётган режаларимизни амалга ошириш ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда қимматли маслаҳатларингизни аямайсиз, деган умиддаман.

Мулоқот чоғида меҳнат фахрийлари халқимиз турмуш тарзини яхшилаш ва воҳа иқтисодиётини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларга ўз муносабатини билдирди. 

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшларни турли салбий таъсирлардан сақлаш, банд бўлмаган фуқароларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб этиш ва бошқа муҳим масалаларда ҳаёт тажрибасидан келиб чиқиб, ўз маслаҳатлари билан яқиндан кўмаклашишга ҳамиша тайёр эканини таъкидлади.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА