ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида тўқсонбости усулида экин экиш бўйича амалий семинар ўтказилди. Унда туман ҳокими Aкмал Жималязов, секторлар раҳбарлари, боғдорчилик фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва томорқа ер эгалари иштирок этди.
Маълумки, тўқсонбости усулида экилган экинларнинг уруғи эрта кўкламда ердан барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради.
[gallery-19607]
Семинар давомида бу йилги қулай об-ҳаво шароитида кеч кузги деҳқончилик ишларини бажариш ҳар томонлама манфаатли эканлиги таъкидланди.
Ҳар қарич ердан, хусусан, боғ қатор оралари, дала четлари ва бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва харидоргир маҳсулотлар етиштириш бўйича иштирокчиларга зарурий тавсиялар берилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА