Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўққиз ойда Фарғонада сал кам 150 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилди
09:25 / 2024-10-11

Фарғона вилоятида айни пайтда чорвачилик ва унинг тармоқларида умумий қиймати 270,1 млрд сўмлик 108 та лойиҳа ишга туширилди. Натижада қўшимча 9,2 минг бош қорамол, 10,4 минг бош қўй-эчки ва 150,1 минг бошдан ортиқ парранда парвариши йўлга қўйилди.

Охирги уч йилда чорва бош сони ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошди.

Хусусан, 2021 йилда қорамоллар 1 млн бошни, қўй-эчкилар 893,2 минг бошни ва паррандалар 8,1 млн бошни ташкил этган. Берилган имтиёз ва преференциялар ҳисобига жорий йил бошига қорамоллар 1,1 млн бошни, қўй-эчкилар 933 минг бошни, паррандалар 8,9 млн бошни ташкил этди.

Шунингдек, йил бошида тасдиқланган дастурлар доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидлаш керак, маҳсулот етиштириш асосан наслчилик ишини тўғри ташкил этиш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлашга боғлиқ.

Жорий йилда четдан гўшт ва сут йўналишидаги 15 минг бошга яқин  қорамол ва 26 мингдан ортиқ қўй ва эчки олиб келиниб, фермер хўжаликлари ва хонадонларда парваришланмоқда.

Фаолият юритиб келаётган 266 та наслчилик хўжалиги томонидан йил бошидан 5 мингдан ортиқ наслли чорва тадбиркорлик субъектларига етказиб берилди.

Барча тоифа хўжаликларидаги 203,3 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, бугунги кунга қадар улардан 25 минг бош бузоқ олинди.

Озуқа учун ажратилган 13 минг гектар майдонда йилига уч марта ҳосил олиш йўлга қўйилди. Чорвачиликка ихтисослашган 22 та корхонада замонавий гидропоника усулида озуқа етиштирилмоқда.

Мазкур тадбирларни амалга ошириш туфайли сўйиш учун тайёрланган бир бош қорамолнинг тирик вазнини 410 кг, қўй эчкиларнинг ўртача тирик вазни 49 килограмга етказишга эришилди.

Натижада шу йилнинг тўққиз ойида 144 минг тонна гўшт, 50 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилди.

ЎзА