Тоқаев янги бош вазир номзодини 11 январда маълум қилади
Бу ҳақда Sputnik Казахстан ёзмоқда.
Бундан бир неча кун аввал Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқариб, Хавфсизлик кенгашига раҳбарликни ўз қўлига олган эди. Бунгача ушбу кенгашга Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев раислик қилиб келаётганди.
"Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг бош вазирлигига номзодни 11 январда маълум қилади", - дейилади хабарда.