English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоқаев ШҲТ доирасида ҳарбий-сиёсий соҳада ҳамкорликни кучайтиришга чақирди
13:53 / 2022-09-16

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида ташкилотга (ШҲТ) аъзо давлатларни мамлакатларга ШҲТда ҳарбий-сиёсий соҳада ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

"Минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ШҲТнинг асосий устувор вазифаларидан бўлиб қолмоқда. Ушбу муҳим соҳада бирга фаолият кўрсатишни кўзда тутувчи аввал қабул қилинган ҳужжатларни ҳаётга жорий қилишни давом эттириш зарур. Шу боис мудофаа идоралари ва махсус хизматлар ўртасида ҳарбий-сиёсий соҳада ҳамкорликни кучайтиришни таклиф этамиз", – деди Тоқаев саммитда сўзга чиқиб.