Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоқаев қозоғистонликларни етти йилга "ёлланган менежер"ни сайлашга чақирди
18:47 / 2022-11-16

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ватандошларини якшанба куни сайлов участкаларига келишга ва сайловда давлат раҳбари учун овоз беришга чақирди. У мурожаатида Президентни халқ маълум муддатга шартнома тузадиган "ёлланган менежер", деб атади. Қозоғистонда муддатидан олдин бўлиб ўтадиган Президент сайлови 20 ноябрга белгиланган. Сайловолди кампаниясида олтита номзод, жумладан, амалдаги Президент ҳам иштирок этмоқда.

"Ҳозир мамлакатимиз учун муҳим қарор қабул қилинадиган ва тақдирини белгилаб берувчи ўзгаришлар давридир. Барчангизни ушбу муҳим тарихий дақиқаларда фуқаролик бурчингизни ва ватанпарварлик фаолиятингизни намоён қилишга чақираман", – деди у Олма-ота жамоатчилиги билан бўлиб ўтган учрашувда.

Унинг таъкидлашича, сайлов натижаси Қозоғистоннинг яқин етти йилда қандай ривожланишини аниқлаб беради. Тоқаевнинг таъкидлашича, овоз бериш жараёни ҳаққоний, очиқ ва адолатли ўтиши керак. Ушбу тамойилларга оғишмай амал қилиш келгусида фуқароларимизнинг давлатга бўлган ишончи гарови бўлади".

"Менинг тушунишимча, Президент – халқ маълум муддатга шартнома асосида ёллайдиган менежердир. Кимки фуқароларнинг хоҳиш-иродаси натижасида давлатнинг олий лавозимини эгалласа, у амалда миллионлаб ватандошларининг овози билан мустаҳкамланган шартномага қўл қўйган бўлади", – деди Президент.

Шу сабабли, президентлик лавозими нафақат имтиёз, балки улкан масъулият ҳамдир. "Мазкур лавозимни ким эгаллашидан қатъий назар, у учта талабчан ҳакам олдида жавобгар ҳисобланади. Булар – халқ, тарих ва ўз виждонидир", – қўшимча қилди у.