Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоқаев: Қозоғистон Қуролли кучлари ҳар қандай чақириқларга тайёр бўлиши керак
11:15 / 2023-09-06

Қозоғистон Қуролли кучлари ҳар қандай чақириқларга тайёр бўлиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев “Батыл тойтарыс-2023” стратегик қўмондонлик-штаб ҳарбий машғулотларига ташрифи чоғида ҳарбий хизматчилар билан суҳбатда айтиб ўтди.

“Бугунги кунда жаҳон мудофаа тизимида кенг кўламли ўзгаришлар рўй бермоқда. Урушнинг замонавий усуллари, айниқса, гибрид турлари кенг тарқалмоқда. Ҳужумлар нафақат ҳарбий, балки ахборот, психологик, сиёсий, иқтисодий ва бошқа бўлиши мумкин. Шунинг учун Қозоғистон Қуролли кучлари ҳар қандай чақириқларга тайёр бўлиши керак”, – деди Тоқаев.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон армияси юқори профессионал, ҳаракатчан ва энг қийин жанговар топшириқларни бажаришга тайёр бўлиши керак.

“Бунинг учун уни юқори технологияли қуроллар ва сифатли ҳарбий техника билан жиҳозлаш, ўқ-дорилар билан тўлиқ таъминлаш принципиал аҳамиятга эга. Яқинда қилган Мурожаатимда мен устувор вазифа – маҳаллийлаштириш улуши юқори бўлган ишлаб чиқариш циклини яратишни қўйдим. Зирҳли машиналар, учувчисиз учиш аппаратлари, замонавий ўқотар қуроллар – буларнинг барчасини ўзимизда ишлаб чиқаришимиз керак. Умуман олганда, ҳарбий-саноат мажмуаси армиямизнинг жанговар салоҳияти учун ишончли пойдевор бўлиши керак, – деди Қозоғистон раҳбари.

«Батыл тойтарыс-2023» ҳарбий машғулотларида давлат ва ҳарбий бошқарув органларининг мудофаа операциясини ўтказишга тайёрлиги текширилди. Машғулотларга 8000 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда 600 дона қурол-яроғ ва ҳарбий техника жалб этилган.

 

ЎзА