Тоқаев: Марказий Осиё глобал ташувда муҳим буғинга айланмоқда
“Марказий Осиё минтақаси “Шимол – Жануб”, “Шарқ – Ғарб” йўналишида муҳим кўприк вазифасини бажариб, глобал ташувда ҳал қилувчи буғинга айланмоқда”, деб баёнот берди Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Берлинда Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси аъзолари билан учрашувида.
– Айниқса, Транскаспий йўналишининг ривожланиши ва “Global Gateway” стратегияси билан ҳамоҳанглиги муҳим аҳамият касб этмоқда, – деди Тоқаев. – Яқин истиқболда ушбу йўлакдан ташиладиган юк ҳажми беш баробар ортиши мумкин. Бу борада режали ишлар амалга оширилмоқда.
Қозоғистон раҳбари германиялик ҳамкорларни “Транскаспий йўлаги ҳамда Каспий денгизи портларини ривожлантириш, ҳамкорликда транспорт кемалари ишлаб чиқариш ва логистика марказлари яратиш лойиҳаларида иштирок этишга таклиф этган.