Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоқаев давлат хизматчиларининг маошлари оширилишига беш йиллик мораторий эълон қилди
15:14 / 2022-01-11

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукумат аъзолари ҳамда депутатларнинг маошлари оширилишига беш йиллик мораторий эълон қилди.

"Юқорида айтиб ўтилган тоифадаги давлат хизматчиларининг маоши ўзларига бемалол етади, шу боис ҳукумат аъзолари, ҳудуд ҳокимлари ва депутатлар маоши оширилишига беш йиллик мораторий эълон қилиш мумкин, деб ўйлайман", – деди Тоқаев парламент қаршисида сўзга чиқиб.