Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Топшириқлар ижроси ўрганилди
11:13 / 2024-08-04

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманларида қурилишга оид давлат дастурлари, бюджет харажатларини оптималлаштириш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Тўрткўл туманидаги ўрганишларда “Уллибоғ” маҳалласи ҳудудидаги 2021 йил якунида янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг қурилишидаги сифатсиз ишлар ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъулларга муддати белгиланган ҳолда, қатъий топшириқ берилди. Ушбу топшириқ асосида биноларнинг фасад қисми, иситиш тизими ва бошқа объектларидаги сифатсиз амалга оширилган ишлар ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича ишлар жадал бошлаб юборилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг .2023 йил 2 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шароити оғир оилаларнинг уй-жой том қисмини таъмирлаш (ёпиш) жараёнлари ўрганилиб, бу борадаги камчиликни бартараф қилиш ва ўз вақтида якунига етказиш бўйича вазифалар белгиланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.