Топонимларнинг ўрганилиш тарихи
Мўмин Тўраевич ТУРДИБЕКОВ профессор филология фанлари доктори Ренессанс таълим университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда топонимика соҳасида олиб борилган тадқиқотлар атрофлича таҳлилга тортилган. Топонимика ономастиканинг йирик ва мустақил соҳаларидан бири эканлиги, уларнинг дастлабки кўринишлари қадимий ёзма ёдгорликларда учраши, топонимлар тўғрисидаги маълумотларнинг Х асрларда яратилган ёзма ёдгорликларда кўплаб мавжудлиги, топонимик илмий тадқиқотлар ўтган асрнинг 60 йилларидан бошлаб юзага келганлиги кенг ёритилган.
Таянч сўзлар: ном, топоним, топонимика, географик ном, ойконим, ороним, урбаноном, топоформант, топонимист, лингвистика