Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Топилди отага Президент совғаси топширилди
16:02 / 2023-05-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Иккинчи жаҳон уруши кулфатлари ҳар бир хонадонга ёғилаётган 1943 йилда исковотлик Топилди Мадраҳимов 18 ёшда эди. Ҳаёт машаққатлари елкасига эрта тушган йигит омонат жонини гаровга қўйиб барча қатори урушга отланди.  

Бир йилдан сўнг бир оёғидан икки маротаба яраланган норғул йигит, жангга яроқсиз, деб топилган ҳолда икки таёқда юртига қайтди. Хотирасига муҳрланган уруш даҳшатлари  98 ёшга кирган отахонга ҳали ҳануз тинчлик бермайди.

Ўша суронли йиллар хотираларини сўзлар экан, Яратгандан “уруш” деган офатнинг такрорланмаслигини қайта-қайта сўрайди.

– Бугунги тўкин, тинч, фаровон ҳаётни кўриб дилим яйрайди, - дейди отахон. – Шундай ҳур, осойишта турмушимизга фақат ва фақат шукроналар келтирмоғимиз лозим.

[gallery-11776]

9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Топилди отани йўқлаб, унга Президентимиз йўллаган табрикни ўқиб эшиттирди ҳамда пул мукофоти ва совғаларни топширди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, ЎзА