Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Top 100 Uni Camp” лойиҳаси давом этмоқда
14:16 / 2024-08-26

Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар оромгоҳида “Top 100 Uni Camp” лойиҳасининг иккинчи мавсуми бўлиб ўтди. Унда чет эл университетларида магистратура йўналишида таҳсил олиш истагини билдирган 175 нафар ёш иштирок этди.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил қилинган “Top 100 Uni Camp” лойиҳаси ёшларга дунёнинг Топ 100 университетларига ариза топшириш жараёнларини ўрганиш учун ажойиб имконият эшикларини очди. Лойиҳа ёшларга чет эл университетларига ариза топшириш жараёнини бепул, содда ва тушунарли усулда ўргатишни мақсад қилган. Лойиҳанинг илк мавсуми Бўстонлиқ туманидаги ёшлар оромгоҳида старт олган эди.  

Мазкур лойиҳанинг иккинчи мавсумида ҳам иштирокчилар бир ҳафта давомида чет эл университетларига ҳужжат топшириш жараёнлари, грантларни қўлга киритиш усуллари ҳамда EYUF, Erasmus Mundus, Chevening, ва DAAD каби йирик лойиҳалар ҳақида чуқур билим ва кўникмалар олиш имкониятига эга бўлдилар.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА