Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тонналаб юк кўтарувчи “Темир аёл” ким? (+видео)
17:38 / 2023-03-11

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган аёлларимизни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Куни кеча хотин-қизлар байрами арафасида Президентимиз томонидан мамлакатимизда соҳа ривожи, юрт равнақи йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз муносиб рағбатлантирилди. Улар орасида “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Гулчехра Сулаймонова ҳам бор.

Айни пайтда пойтахтимиздаги “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда кўприкли кран машинисти бўлиб ишлаётган Гулчеҳра опа бугунги ҳаётидан мамнун. Ҳар куни эрталабдан асосий вақти оғир темирларни кран ёрдамида кўтаришдан бошланишини айтган опа оиласи ҳам шу соҳада меҳнат қилаётганини ғурур билан таъкидлайди.

“Режалар кўп, ишлар ҳам”, -дейди Гулчеҳра опа ўз қувончларини яширмай. – Биз аёлларга берилаётган эътибор ва имкониятлардан унумли фойдаланиш керак, деб ўйлайман. Сабаби бугунги кунда ишбилармон ва ўз соҳаси мутахассиси бўлган аёлларга ҳукуматимиз томонидан субсидиялар асосида кредитлар, бизнес имкониятлар яратиб берилмоқда.

Йўловчи вагонларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлар географиясини кенгайтириш борасида одимлаб бораётган мазкур заводда 730 нафар ходим меҳнат қилади. Шулардан 120 нафари аёл хизматчилардир. Ҳамкасблари билан опа-сингил ва қадрдон бўлиб кетган Гулчеҳра опа барчани бирдек кўришини ва қўлидан келганча ҳаммага ёрдам беришини заводда кўпчилик яхши билади.  

Ишхонада “темир аёл” бўлиб, оилада суюкли бека бўлиб ўз касби ортидан эътибор ва ҳурмат қозониб келаётган Гулчеҳра опа ҳали қилинажак ишлари кўп эканлигини, унга берилган бу мукофот эса касбига бўлган масъулият ҳисси янада ошишига хизмат қилишини айтади.

<iframe width="1536" height="754" src="https://www.youtube.com/embed/vuVF_lq5YjI" title="Тонналаб юк кўтарувчи “Темир аёл” ким?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА