Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида “Соғлом ҳаёт учун – 5000 қадам” пиёда юриш марафони ўтказилди.
Тумандаги ташкилот, корхона ва идоралар ходимлари, спортчилар, нуронийлар ва ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир қатнашчилари эрта тонгдан Бўстон маҳалласидаги хушҳаво, озода кўча бўйлаб беш қадам масофани пиёда босиб ўтди.

– Тонгда сайр қилиш танани тоблайди, инсонни тетиклаштиради, – дейди Қоратепа маҳалласилик меҳнат фахрийси Иброҳим бобо Обилов. – Кексалик гаштини сураётган бўлсакда ҳали бардаммиз. Бу тетикликнинг бир сабаби мамлакатимизда қарияларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, тўкин ва осуда ҳаёт бўлса, эрталабдан тоза ҳавода эркин ҳаракат қилишимиз, пиёда юришимиз ҳам соғлом турмуш кечиришимизда муҳим ўрин тутмоқда.

Тажрибадан яхши биламизки, айниқса, эрта тонгдан кўпчилик бўлиб, сайр қилиш инсоннинг баҳри-дилини очади. Қалбларга қувонч, танага тетиклик улашади.


Соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинган марафонда иштирокчиларга эрта тонгда сайр қилишнинг саломатлик учун фойдалари, жисмоний фаолликнинг афзалликлари ҳақида атрофлича маълумот ҳам берилди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА