Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тонг”даги ҳар бир кун икки қардош элнинг болаларига бирдек манзур бўлмоқда
14:34 / 2023-08-11

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ташаббуси билан қирғизистонлик 50 нафар ўғил-қиз водийнинг сўлим табиати бағрида жойлашган Чимён қишлоғидаги “Тонг” болалар оромгоҳида ҳордиқ чиқариш учун таклиф этилди.

Меҳмонлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ҳамда Фарғона тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида катта тантана билан “Водил” чегара-божхона постида кутиб олинди.  

Қардошлик ва дўстлик алоқаларини янада яхшилашда бу каби эзгу ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга. Қўшни мамлакатдан келган болажонларнинг ёзги таътилни, мароқли ўтказиши, унутилмас таассуротлар олиши учун ранг-баранг дастурлар тайёрланган.  

Оромгоҳда рус, инглиз ва корейс тили, компьютер саводхонлиги, рақс, сузиш, футбол, волейбол, стол тенниси каби ўндан ортиқ тўгараклар фаолият кўрсатмоқда.  

– Ўзбекистонга келиш ва янги дўстлар орттириш ниятида эдим. “Тонг” оромгоҳида дам олиб, ана шу орзуларим амалга ошди, – дейди Қирғизистон Республикасининг Қадамжой туманидан келган Барногул Келдибекова. – Бу ернинг табиати, одамлари менга жуда ёқди. Ватанимга қайтгач, оромгоҳда олган таассуротларим, ўзбек дўстларим ҳақида ўртоқларимга сўзлаб бераман.  

Болажонларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар бир кунга алоҳида дастурлар белгиланган бўлиб, бунда турли учрашувлар, маданий тадбирлар, театр томошалари, концерт дастурлари уюштирилади.  

 

Саидахон Нуриддинова,  

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши етакчи мутахассиси