Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томскда нега Ўзбекистон фуқароси калтаклангани маълум бўлди
17:58 / 2021-05-04

Россиянинг Томск шаҳрида федераль миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросига куч ишлатиб, уни калтаклагани ҳақида хабар берилганди.

"Taiga.info" сайтининг ёзишича, ҳодиса 21 апрель куни Пролетарская кўчаси, 33-уйда содир бўлган. Миграция хизмати ходимлари бир нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олган, чунки мухожир томонидан ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаган. Аммо унинг шериги Суражбек исмли Ўзбекистон фуқароси ўз ихтиёри билан ҳужжатларини олиб келгани айтилмоқда.

“Мен ҳужжатларни топширганимдан сўнг ходимлар яна ҳужжат талаб қилишди. Мен паспортимни бериб шунинг ўзи етарли эканини айтдим, аммо ходим ҳайдовчилик гувоҳномамни ҳам сўради. Шундан сўнг улар куч ишлатиб, телефонимни синдиришди”, – дейди жабрланувчи Суражбек.

У мазкур ҳолат ҳақида дарҳол полицияга мурожаат қилган.

Томск шаҳар полицияси ҳолат юзасидан текширув бошлаган. Тергов қўмитаси, шунингдек, федераль миграция хизмати ходимларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари ҳақидаги маълумот бўйича жиноий иш очган.