Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томоша вақтида 10 метр баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик акробатлар шифохонада қолмоқда
10:13 / 2020-01-05

Улар тишга осилган ҳолда бажариладиган энг мураккаб трюкларни ҳимоя тўрисиз амалга оширишади.


Мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги Элчихонаси 2020 йил 3 январь куни Амстердам шаҳрида (Нидерландия) ўтказилаётган Бутунжаҳон роджество цирки шоусида ўз чиқиши билан қатнашаётган “Само фаришталари” дуэти акробатлари, Ўзбекистон фуқаролари Кристина Воробева ва Рустем Османовнинг томоша вақтида 10 метр баландликдан қулаб тушгани тўғрисидаги ОАВнинг маълумотларини тасдиқлади. Артистлар оғир аҳволда шифохонага олиб келинган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги.

Унда қайд этилишича, элчихона шу куннинг ўзида жабрланган ҳамюртларимизга керакли ёрдамни кўрсатиш учун Нидерландиянинг расмий органлари ва полицияси билан боғланган ва улар билан алоқада бўлиб турибди.

Бироз аввал Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизматидан Кристина шифохонада операция қилингани ва айни вақтда унинг аҳволи қониқарли эканлиги маълум қилинганди. Рустем Османовнинг ҳам ҳолати яхши, унинг жароҳати жиддий эмас.

Эслатиб ўтамиз, Кристина Воробёва ва Рустем Османовдан иборат Sky Angels дуэти кўплаб совринларни, жумладан цирк “Оскар”и ҳисобланган “Олтин масхарабоз” мукофотига сазовор бўлган. Улар тишга осилган ҳолда бажариладиган энг мураккаб трюкларни ҳимоя тўрисиз амалга оширишади.