Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқани хазинага айлантираётганлар
20:49 / 2023-05-15

Бухоро вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан айни паллада мавжуд барча имкониятлар томорқа хўжалигини ривожлантиришга қаратилиб, ундан фойдаланиш маданияти шаклланмоқда. Чиндан ҳам энг аввало, интилган, астойдил ҳаракат қилган инсон учун томорқа кони фойда.

Вилоятнинг Олот туманидаги Хосабойи қишлоғида яшовчи Убайдилло Оғамуродов хонадонида бўлган кунимиз бунга яна бир бор  ишонч ҳосил қилдик. Чунки қаҳрамонимиз ҳам иссиқхона шароитида ҳам очиқ майдонда озиқ-овқат экинларидан мўл ва сифатли ҳосил кўтармоқда.

– Эртанги помидорни салмоқли бўлиши учун томчилатиб суғоришни жорий этдик, – дейди томорқа эгаси Убайдилло Оғамуродов. – Меҳнат қилган ҳеч қачон кам бўлмайди. Албатта, яхши даромад олади. Рўзғори бут бўлади.    

Шу куни  тумандаги Халифа маҳалласида истиқомат қилувчи Анвар Жумаевнинг ҳам хонадонида бўлиб, ердан фойдаланишдаги ўзига хос ёндашувларга гувоҳ бўлдик. Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарияти томонидан берилган тавсия ва кўрсатмалар асосида ушбу  хонадон  эгаси  ўзининг шахсий экин майдонидан юқори даромад олмоқда. Айниқса ихчам иссиқхонада 5 турдаги маҳсулот етиштирилаётганлиги эътиборимизни тортди.  

– Биз қулупнайнинг серҳосил навини шахсий экин майдонимизда етиштириб мўл ҳосил оляпмиз, – дейди хонадон эгаси Анвар Жумаев. – Бу эса рўзғоримизга яхшигина даромад олиб келмоқда. Меҳнатимиз ортидан орзу-ҳавасларимиз амалга ошмоқда.    

Бир сўз билан айтганда, тумандаги кўплаб хонадонларда томорқа ҳақиқий даромад манбаига айлантирилмоқда. Бу эса тўкинлик пойдеворини мустаҳакамлаш баробарида бандлик муаммоларига ечим  бўлиб хизмат қилмоқда.  

    Зариф Комилов, ЎзА мухбири