Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқадан унумли фойдаланишда Косон тажрибаси
20:35 / 2025-02-26

Қашқадарё вилояти Косон туманида “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Семинарда вазирлик ва идоралар вакиллари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, Қашқадарё вилояти, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, шароити оғир МФЙ ҳоким ёрдамчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадини ошириш борасида Косон туманида амалга оширилаётган илғор тажрибалар ҳақида сўз борди. 

Шундан сўнг иштирокчилар вилоятнинг Косон туманидаги Эсабой маҳалласи “Комиллик” намунали кўчаси билан танишди. Мазкур кўчада 500 метрлик войиш қурилган бўлиб, аҳоли хонадонларида иссиқхона ташкил қилинган. Томорқаларига тўлиқ турли сабзавот экинлари экилган.

Шу ернинг ўзида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича тақдимот ҳам ўтказилди. Аҳолининг таъкидлашича, барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ўз томорқасидан чиқади.

Эсабой маҳалласининг “Нафас” кўчасида ҳам аҳоли томорқаларида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавот (сабзи ва шолғом) етиштириш жараёни билан танишилган ҳолда сабзи етиштириш ҳамда туман бўйича маҳаллаларни ихтисослашув даражаси тақдимоти бўлиб ўтди.

[gallery-21982]

Шунингдек, маҳаллада янгидан ишга туширилган 1000 та ўрдак боқиш, суткасига 1000 литр сутни қабул қилиш пунктлари фаолияти билан танишилди. Қолаверса, аҳоли хонадонларида етиштирилган сабзи маҳсулотини ювиб қадоқлаш ҳамда истеъмолга тайёрлаш жараёни ҳам ўрганилди. Туманлардан келган томорқа эгаларига жами 9 та, яъни Косонга 5 та, Миришкорга 2 та, Яккабоғ ва Ғузорга 1 тадан “Ўзагролизинг” томонидан лизинг асосида 7 йил муддатда бўлиб тўлаш бўйича ерга ишлов берувчи енгил турдаги минитрактор калитлари ҳам ўз эгаларига топширилди.

Шу ернинг ўзида туманлардаги аҳоли томорқаларида сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишларида етиштирилган маҳсулотларнинг намунали ярмаркаси ўтказилди.

Бундан ташқари, туманнинг Косон маҳалласида деҳқон хўжалиги учун ёшларга ажратиб берилган 4 гектар ер майдонидан самарали фойдаланиш мақсадида сабзи уруғлари экилган дала майдони кўздан кечирилиб, деҳқон хўжаликлари учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштириш юзасидан тақдимот бўлиб ўтди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эса Косон маҳалласидаги зовур ёқасида бўш турган 2 гектар ер майдонида “Дўстлик” боғини ташкил қилиш учун рамзий дарахт экиш тадбири ёшлар, сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида ўтказилди.

Шундан сўнг, семинар қатнашчилари туманнинг Пахтазор маҳалласида жойлашган, йиллик қуввати 6 миллион 200 минг дона қоп ишлаб чиқариш цехи ва сиғими 700 тонналик музлатгичли омбор фаолияти билан танишди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири