Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқадан рўзғорини обод қилаётганлар
18:51 / 2024-06-12

Тадбиркорлик

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида истиқомат қилаётган Маҳлиё Бешимова, Файзулло Сайфуллаевнинг томорқачилик маданиятига кўплар ҳавас қилади. Уларнинг 6-9 сотихли томорқа ерида ҳар йили пешма-пеш сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштирилаётгани баробарида иссиқхоналарида 50 тупдан 80 тупгача цитрус мева бутаси ҳам парваришланаётир.

Меҳнат муҳтожликдан қутқаргани каби томорқа иши ҳам аввало одамлар турмуш даражаси яхшиланишига, ночор оилаларни қийин вазиятдан чиқаришга ва даромадли иш қилишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. 

Шундай деҳқон-миришкорлар қаторида навбаҳорлик Ғулом Рўзиев ҳамда унинг умр йўлдоши Юлдуз Рўзиевалар оиласини эътироф этиш мумкин. Касб-кори, даромад манбаи турлича бўлишига қарамасдан, улар бир неча йилдирки, томорқасида барпо қилган 3 сотихли иссиқхонасини яшнатиб, пешма-пеш маҳсулот етиштириб келишмоқда. 

– Жорий йилда ҳам март ойи илк кунларидан ерни тайёрлаб, плёнка остига 2,5 сотих ерга 700 тупдан ошиқ серҳосил помидор кўчатини ўтқазиб, парваришни бошлагандик, – дейди хонадон бекаси Юлдуз Рўзиева. – Бугунга келиб помидор пишиб етила бошлади. Ҳар тупдан 4,5 килограмм атрофида ҳосилни мўлжаллаб турибмиз. Бу дегани, 3 тоннадан ошириб хирмон кўтариш ҳаракатидамиз. Маҳалладаги қўни-қўшни, доимий мижозларимиз помидорнинг ҳар бир килограммини 10 минг сўмдан уйдан олиб кетмоқда. Хомчўт қилсак, шунинг ўзидан олаётган даромадимиз 30 миллион сўмдан кам эмас. 

Бундан ташқари, яна бир сотих ерда хонадон аъзолари етиштирган бодринг ва бақлажон ҳам ҳосилга кирган, шу кунларда рўзғордан ортган сархил ҳосил маҳалладошлар дастурхонига етказилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири