Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқадан даромад олаётганлар
11:04 / 2024-01-04

Қарор ва ижро

Пискент тумани аҳолиси “Ерни боқсанг, ер сени боқади” деган нақлнинг моҳиятини яхши билади ва деҳқончиликда катта тажрибага эга.  

Туманда 17 минг 952 нафар томорқа ер эгаси мавжуд бўлиб, улар 2 минг 695 гектардан зиёд ер майдонида сабзавот етиштиради.  

Президентимизнинг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорига асосан туманда агроном ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллага Бухгалтерия маркази ва Кенгаш ходимларидан иборат масъуллар бириктирилиб, доимий мониторинг олиб борилмоқда. Бу жараёнда томорқадан самарасиз фойдаланган хонадонлар аниқланган тақдирда ушбу хонадонларга ер солиғини 3 баробар қўллаш бўйича огоҳлантириш хатлари берилмоқда.

Хусусан, ўтган йили  томорқасидан фойдаланмаётган 124 та хонадон аниқланган. Бироқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ҳудудда яшовчи фермер ва тадбиркорлар томонидан ерларни экин экиш учун тайёрлашга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Айниқса, ҳозиргидек қиш мавсумида томорқа ерларида тўқсонбости усулда кўкатлар ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилган.  

Ўз навбатида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда иссиқхона йўналишларини йўлга қўйиш, шунингдек, асалари, курка, қуён, қўй, паррандачилик соҳасида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз натижасини бермоқда.  

Масалан, охирги бир йилда 46 та хонадонга 55 та инкубатор, 428 та хонадонга 18 минг дона товуқ, 9 та хонадонга 36 та асалари уяси кредит асосида таъминотчи тадбиркорлар орқали етказиб берилди. Бунинг эвазига ишсиз аҳоли бандлиги таъминланиб, даромади ошди.  

– Шу давр мобайнида 14 та маҳалла “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришга ихтисослашди, – дейди Пискент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Саидкарим Тулепов. – Жумладан, “Мингтепа”, “Бекобод”, “Бирлик” ва “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида узумчилик, Навоий маҳалласида иссиқхона хўжаликлари ривожланди. Бундан ташқари, Култепа маҳалласи картошкачилик, Сувти маҳалласи сабзавот экинлари, Файзобод ва Дўнгқўрғон маҳалласи деҳқонларининг дуккакли экинлар экишда тажрибаси ошди.  

“Обод хонадон– обод кўча– обод маҳалла” мезонларини жорий этиш мақсадида тумандаги Сувти маҳалласидаги томорқа ер эгаларига амалий ёрдам кўрсатилди. Бунда кам таъминланган оилаларга ер тайёрлаш ва экин экиш ишларида ҳам ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, тўқсонбости экинлари экиш мақсадида 3 тонна пиёз, 50 кг кашнич ва укроп уруғлари тарқатилди. Яқин кунларда ҳосил олишга киришилади.  

Умуман олганда, аҳоли томорқаларида 1 минг 108 та ишсиз фуқаро ўз томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил олишга эришиб, томорқадаги фаолияти бўйича ўзини- ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди. Фермерлар кенгаши ташаббуси билан Фарғона вилоятидан 11 нафар тажрибали боғбон таклиф этилиб, тумандаги 29 та маҳалла фуқаролар йиғинида очиқ ва ёпиқ усулда сабзавот ва полиз экинлари етиштириш бўйича амалий сабоқлар ўтилди.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири