Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқачиликда ўрнак кўрсатаётган Қосимбой ота
19:27 / 2025-11-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Чортоқ тумани Арбағиш маҳалласида истиқомат қилувчи 70 ёшли Қосимбой ота Оққўзиев томорқадан самарали фойдаланишда ёшларга тажриба мактаби вазифасини ўтмоқда. 

Отахоннинг ҳовлисида барпо этилган 2 сотихли иссиқхона оиланинг барқарор даромад манбаига айланган. Бир неча йил олдин экилган лимон кўчатлари ҳозирда яхши ҳосилга кириб, ўтган мавсумнинг ўзида 800 килограммдан ортиқ лимон берди. Бу орқали оила даромадига 20 миллион сўмдан зиёд қўшимча тушум кирди.

[gallery-26450]

Жорий мавсумда эса омилкор бир тоннадан ортиқ лимон ҳосилини олишни мўлжаллаган. Шунингдек, ҳовлида малина етиштириш ҳам бошланган бўлиб, бу билан оила даромади янада кўпаяди.

Шу жиҳатдан Қосимбой ота нафақат ўз оиласига, балки ёшларга меҳнатдан қочмаслик, ўз томорқасига эътиборли бўлиш ва тадбиркорона ёндашишда муносиб ўрнак бўлмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА