Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқачилик ҳадисини олган миришкорлар кўпаймоқда
20:27 / 2021-01-14

Қишлоқ хўжалигига замонавий технологияларни жорий этиш, экологик тоза, арзон ва сифатли маҳсулотларни етиштиришда томорқа хўжаликларининг ўрни беқиёс.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Роватак маҳалласида истиқомат қилувчи Хонпошша опа Аҳмедовани нафақат маҳаллада, туманда ҳам кўпчилик танийди. Хонпошша опа узоқ йиллардан бери деҳқончилик билан шуғулланиб, барчага ўрнак бўлиб келади.

Ушбу оила томорқачиликнинг ҳадисини олган. Йилига 3-4 марталаб ҳосил олинади. Иссиқхонада ҳозир лимон, помидор, бодринг, бақлажон, лавлаги, қулупнай ва кўкатлар экиб парвариш қилинмоқда. Ҳар қарич ерлан унумли фойдаланиш мақсадида лимон кўчатлари орасига қулупнай экилган. Шунингдек, иссиқхонага экилган полиз маҳсулотлари айни “илик узилди” пайтида маҳаллий бозорларга етказиб берилади.

– Янги серҳосил навларни кўпайтириш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган Хонпошша опа Аҳмедова “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирланди, – дейди Ўрта Чирчиқ тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбари Бобур Эрматов. – Унинг бу фаоллиги ҳудуд аҳолиси учун ҳақиқий намунадир.

Роватак маҳалласидаги оилалар томонидан "Бир маҳалла – бир маҳсулот" тамойили асосида етиштирилаётган маҳсулотлар халқимиз дастурхони тўкинлиги ва маҳаллий бозорларнинг арзонлашишига хизмат қилмоқда.

 

ЎзА