Юртимиз аҳолисининг катта қисми қишлоқ ҳудудларида яшайди. Республика бўйича 6.8 млн хонадоннинг томорқаси мавжуд. Улардаги ер майдонлари, экин турлари ва етиштирилаётган махсулотлар ҳажми шу кунгача кам ўрганилган. Бу омил бозорларимиздаги нарх-навога ҳам ўз таъсирини ўтказиб келаётган эди.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 14 февралдаги 22-сонли фармони билан томорқачиликда туб ўзгаришлар кузатилмоқда. Мавжуд томорқа ер майдонлари, улардан самарали фойдаланиш, соҳага замонавий бошқарув тизимининг жорий этилиши, маҳаллалар ихтисослашуви хусусида суҳбатдошимиз Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бўлим бошлиғи Фарҳод Карамурзаев билан бўлди.
- Айтинчи фармон билан томорқачилик тизимида қандай ўзгаришлар рўй берди?
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги 22-сон фармонларига асосан вазирликка аҳолида мавжуд томорқа ер майдонлари ва улардан самарали фойдаланиш ҳолати, соҳага замонавий бошқарув тизимини жорий этиш ҳамда маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш вазифаси юклатилди. Вазирлик ходимлари томонидан аҳоли томорқаларининг ҳисобини юритиш, мавжуд муаммоларни доимий равишда ўрганиш ва уларни бартараф этиш ҳамда назорат қилиш бўйича “online-mahalla.uz (https://online-mahalla.uz/)” платформаси яратилди. Бу платформа биринчи навбатда аҳоли хонадонида мавжуд экин майдони қанчалиги, иқлим шароитидан келиб чиқиб у ерга нима экин мумкин? Қандай муаммолари бор? Сув таъминоти қандай? Мелиоратив ҳолати қандай? – шуларни ўрганган ҳолда сердаромад маҳсулотларни экиш мақсад қилинди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан ушбу масалалар доимий равишда ўрганиб борилди ва зарур тавсиялар берилди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан биринчи навбатда 6.8 млн хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ҳар бир хонадонга ташриф буюрган ҳолда аниқ локация асосида мавжуд ер майдони, шундан экин экиш мумкин бўлган майдонлар аниқланди. Маҳаллада етиштирилаётган маҳсулотлар асосида маҳалла ихтисослашуви белгиланди. Аҳоли хонадонларида биринчи экин, яъни баҳорги мавсумда жами 362 минг гектар ер майдонларига маҳсулотлар жойлаштирилди. Шундан 129 минг гектар сабзавот, 11 минг гектар картошка, 2.9 минг гектар полиз экинлари.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/h9EPtdV7j5I" title="Tomorqachilik – bu ish o‘rinlari va qo‘shimcha mahsulotdir" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Ҳамроз Баёнов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА