Самарқанд вилоятидаги «Жомбой кўчатчилик томорқа хизмати» МЧЖ негизида ташкил қилинган Томорқачиликни ривожлантириш илмий маркази фаолияти ташкил этилди.
Ҳозирга қадар унда ташкил этилган ўқув машғулотларида Навоий вилоятининг Кармана Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Самарқанд, Пастдарғом туманларидан келган агрономлар, томорқа ер эгалари, деҳқон хўжаликлари вакиллари келиб, билим ва кўникмаларини оширишди.

Ўқув курсида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Т.Саттаров иштирок этиб, аҳолининг томорқа хўжаликлари ерларидан фойдаланишда инновацион ёндашуви уларнинг деҳқончилик сир-асрорларининг қай даражада эгаллаганлиги, билим ва малакасининг етарли ёки етарли эмаслигига боғлиқ эканини алоҳида қайд этди.
Юқори савияда ташкил этилган ўқув машғулотлари иштирокчилари профессор-ўқитувчилардан олган назарий билимларини амалиётга татбиқ этилиши ортидан яхшигина даромад олишларини яхши англаб етишади. Ана шунда ҳар йили томорқадан 3-4 марта ҳосил оладиган томорқачилар кўпайиши ортидан бозорларимизда маҳсулотлар мўл ва арзон бўлиши шубҳасиз.
ЎзА