Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа — хазина манбаи
22:33 / 2023-04-12

Юртимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор юксак самара бермоқда.

Боёвут туманида ҳам ана шундай эътибор самарасида томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз бисёр. Хусусан, "Анорзор" маҳалласида истиқомат қилувчи Анорбой Бўриев ана шундай инсонлардан биридир. У ҳовлисидаги олти сотих ердан самарали фойдаланиб, помидор, булғор қалампири, кашнич, кўкпиёз кўчатларини парваришламоқда. Бундан ташқари, олма, шафтоли, ўрик, гилос кўчатлари ҳам баравж ўсмоқда. Анорбой аканинг томорқасида етиштирилган сара маҳсулотлар оила истеъмолидан ортиб, тез кунларда ички бозорга ҳам олиб чиқилади.  

[gallery-11418]

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова Анорбой аканинг хонадонида бўлиб, томорқа маданияти бўйича амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.  

— Томорқа маданиятига эътибор фаровонлик демакдир, — дейди Дилфуза Уралова. — Аҳоли хонадонларида ободонлаштириш, оқлаш ва дарахтларга шакл бериш, райҳон экиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда. Хонадонларда олдингидек фақат бедазор эмас, бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиб, мева ва сабзавотлар етиштиришни ҳам йўлга қўямиз. Анорбой Бўриев нафақага чиққандан сўнг фақат томорқа билан чекланиб қолмасдан, хонадонида паррандачилик ва чорвачиликни ҳам йўлга қўйган.  

Буларнинг барчаси мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасидир.  

Ш.Суяров, 
Ш. Ортиқбоев (сурат), 
ЎзА