Томорқа - хазина манбаи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани аҳолиси томорқа деҳқончилигида катта ҳаётий тажрибага эга. Хусусан, тумандаги «Қанжирға» МФЙда 739 та хонадон бўлиб, оилалар томорқаларида 400 дан ортиқ иссиқхона ташкил этилган. Бу иссиқхоналарда асосан кўкатлар ва турли сабзавот кўчатлари етиштирилади.
[gallery-10387]
“Қанжирға” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Адҳам Ҳошимов ҳам 15 йилдан бери ўз томорқасидан топаётган даромад билан рўзғор тебратади.
- 15 сотихли томорқамиздан йилига уч-тўрт маротаба ҳосил оламиз, - дейди А. Ҳошимов. - Оиламизнинг йил давомида томорқадан топадиган даромади 70 миллион сўм атрофида бўлади. Шундан тўйлар қилдик, уйлар қурдик. Хуллас, кўриб турганингиздек, томорқа – хазина манбаи.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА